Қаҳрамон Қуронбоев: Бу ҳали олдинда турган улкан ишларнинг бошланиши холос

© Foto, Тошкенбой АбдуллаевВстреча делегации Узбекистана с узбекистанскими студентами учащихся в Москве
Встреча делегации Узбекистана с узбекистанскими студентами учащихся в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёшлар иттифоқи раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвада учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik, Дилшодбек Асқаров. Москвадаги "МИСиС" миллий тадқиқот технология университетининг кончилик институти мажлислар залига кириб борганимда зал аллақачон тўлиб бўлганди. Зални тўлдириб ўтирган талабаларни кўриб ўзимнинг талабалик йилларим эсимга тушиб кетди. Дид билан кийинган, кўзларида ўт чақнаб турган ёшлар юзида ғурур ва қувончни кўриш мумкин эди. Сабаби, улар илк бор ўз Ватанларидан уларни йўқлаб келган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси, президентнинг ёшлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация билан учрашиб туришганди.

© Foto : Тошкенбой АбдуллаевМосква шаҳридаги ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув
Встреча делегации Узбекистана с узбекистанскими студентами учащихся в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москва шаҳридаги ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув

Учрашув жуда қизғин, таклиф ва мулоҳазаларга бой ўтди. Кимдир Россиядаги ўзи ўқиётган ўқув юртининг филиалини Ўзбекистонда ҳам очиш борасида таклиф берса, яна кимдир талабаларга имтиёзлар берилишини таклиф қилди. Аксарият талаба ёшларнинг чиқишларидан маълум бўлдики, уларни энг ўйлантирадиган муаммо бу дипломлар нострификацияси масаласи экан. Делегация вакиллари бу борада қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш вақти етиб келганини билдиришди.

Айримларнинг муаммолари ўша жойнинг ўзидаёқ ҳал этилди. Ечилиши вақт талаб қиладиган муаммолари бўлган ёшларга Ёшлар иттифоқи раиси ўз телефон рақамларини берди ва "Мени топишингиз учун телефон рақамларимни беряпман. Ёшлардан қочиб яшириниб юрадиган Ёшлар иттифоқи раисининг кимга кераги бор. Ҳамиша муаммоларингизни ҳал қилишга, сизларни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам беришга тайёрмиз. Бу ҳали олдинда турган улкан ишларимизнинг бошланиши холос", деганида зални гулдурос қарсаклар овози тутиб кетди.

© Foto, Тошкенбой АбдуллаевМосква шаҳридаги ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув
Встреча делегации Узбекистана с узбекистанскими студентами учащихся в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москва шаҳридаги ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув

Москвадаги турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган бу ўзбек ёшларининг Ватанга садоқати, мамлакат тараққиёти учун ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканликлари, билимли эканликлари мени қувонтирди. Савол берган талабанинг ҳам, таклиф билан чиққан талабанинг ҳам фикри, кейинги режаси ўқишни битиргандан кейин Ўзбекистонга қайтиш, илғор мутахассис сифатида Ватан равнақига ҳисса қўшиш эканлиги билиниб турди.

Учрашув якунида ёшлар Қаҳрамон Қуронбоев билан селфи тушишга ҳам улгурдилар.

Ёшлардаги шижоат, тафаккур ва интилишни кўриб, Ўзбекистон келажаги ишончли қўлларда эканлигига амин бўлдим.

Янгиликлар лентаси
0