Ўзбекистон Люксембургни оффшор ҳудудлар рўйхатидан чиқарди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишЕвропейский банк реконструкции и развития
Европейский банк реконструкции и развития - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
7 ноябрда "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон тижорат банклари мижозларнинг Люксембургда рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг ушбу давлатда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига тўлов амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бормайди. Бу ҳақда республика Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 7 ноябрда Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзгартиришга мувофиқ, Люксембург Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатидан чиқариб ташланди.

2015 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) солиқ солиш мақсадида шаффофлик ва ахборот алмашиш бўйича дунё форуми Люксембургни мазкур ташкилотнинг "талабларига етарли даражада мувофиқ келадиган давлат" сифатида тан олган.

Янгиликлар лентаси
0