GM Operationsнинг Ўзбекистондаги собиқ бош директори GM Россияга раҳбар бўлди

CC BY 3.0 / gm.com / Эктор Вилларреал
Эктор Вилларреал - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У Россия ва МДҲ мамлакатларидаги Cadillac ва Chevrolet NAV брендларига жавоб беради

ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Илгари GM Operationsнинг Ўзбекистондаги президенти ва бош директори бўлиб ишлаган Эктор Вилларреал GM Россиянинг бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда GM Россия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, у Россия ва МДҲ мамлакатларидаги Cadillac ва Chevrolet NAV брендларига жавоб беради.

Ўзбекистонда ишлашидан олдин Эктор GM Koreaнинг режалаштириш бўйича вице-президенти бўлиб ишлаган. У GMнинг Жанубий Корея ва Ўзбекистондаги брендлари учун масъул бўлган.

Янгиликлар лентаси
0