Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати кенгайтирилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишФармацевтическая фабрика на востоке Дамаска в районе Баб аль Шарки
Фармацевтическая фабрика на востоке Дамаска в районе Баб аль Шарки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги таҳрирдаги рўйхатга 129 номдаги янги дори воситалари қўшилди, амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 номдаги дори воситаси эса чиқариб ташланди

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатининг янги таҳрири давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Работа фармацевтического предприятия Областной аптечный склад в городе Челябинске - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда дорилар нархини Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайдиган бўлди
Янги таҳрирдаги рўйхатга 129 номдаги янги дори воситалари қўшилди, амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 номдаги дори воситаси эса чиқариб ташланди.

Муқаддам рецептсиз бериладиган дори воситалари 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тани ташкил этади.

Бунда, рўйхатда белгиланишича, дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда бериш тартибидан қатъи назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.

Рўйхатнинг тўлиқ матни билан Lex.Uz да танишиш мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0