Ўзбекистонда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби янгиланди

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovЖенщина считает банкноты после обмена валюты в филиале Национального банка Узбекистана в Ташкенте
Женщина считает банкноты после обмена валюты в филиале Национального банка Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш курслари тижорат банклари томонидан чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда белгиланади

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 6 ноябрь куни тижорат банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Эркин конвертация очилгандан буён аҳоли ярим миллиард долларлик маблағни алмаштирди

Унга кўра, тижорат банклар жисмоний шахслар, шу жумладан юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар халқаро тўлов карталаридан хорижий валютани сотиб олишлари мумкин.

Валюта айирбошлаш шохобчалари нафақат нақд хорижий валюталарни сотиб олади, балки халқаро тўлов карталардаги валюталарни ҳам харид қилади.

Хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш курслари тижорат банклари томонидан чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда белгиланади.

Тижорат банклар жисмоний шахс ёки ЯТТнинг халқаро тўлов картасидаги чет эл валютасини операция амалга ошириладиган кундаги чет эл валютасини сотиб олиш курсига мувофиқ бажаради.

Ўзбекистонда нақд валюта сотиш ҳали бошланмади
Операция миқдори энг кам иш ҳақининг 500 баравари ёки ундан ошган тақдирда, жисмоний шахснинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш керак бўлади. Ундан нусха олиб қўйилади.

Чет эл валютаси норезидентлардан сотиб олинаётганда, улардан паспорт ва валютани четдан олиб келинганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси ёки уларнинг халқаро тўлов карталаридан банк терминали орқали ечиб олинганлигини тасдиқловчи терминал чеки асосида сотиб олинганда маълумотнома берилади. Мазкур маълумотнома сарфланмай қолган миллий валютани чет эл валютасига қайта алмаштириш учун асос бўлади. Операция суммаси божхона декларациясида назарда тутилган валюта миқдоридан ошмаслиги керак.

Бундан ташқари, тижорат банкларга валюта айирбошлаш операцияларда расмийлаштириладиган маълумотномаларни "Давлат белгиси" уюшмасига мурожаат қилмасдан, мустақил равишда тайёрлашга рухсат берилди.

Янгиликлар лентаси
0