"Ўзтемирйўлйўловчи" қизларни чипта сотувчиликка ишга таклиф этмоқда

Oбуна бўлиш
Танлов шартларига кўра, иштирокчилар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, ўзбек, рус тилларини билиши ва компьютер техникасини тушуниши талаб этилади

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. "Ўзтемирйўлйўловчи" акциядорлик жамияти 22 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизларни Тошкент жанубий вокзали кассаларида чипта сотувчи лавозимига ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди.

Танлов шартларига кўра, иштирокчилар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, ўзбек, рус тилларини билиши ва компьютер техникасини тушуниши талаб этилади.

Танловда қатнашиш истагида бўлган қизлар паспорт ва дипломларидан нусха, 4 дона фотосурат ва шахси ҳақида маълумотнома тақдим этишлари сўралади.

Ҳужжатлар 15 ноябрдан 15 декабргача қабул қилинади.

Янгиликлар лентаси
0