Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги ғолибига совринни ОФК президенти топширади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишВыборы президента ФИФА
Выборы президента ФИФА - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 4 декабрь куни "Бунёдкор" – "Локомотив" ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатади

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 3-5 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида ОФК президенти бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган бўлиб, бу учрашувлар давомида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа республикада футболни ривожлантириш ва ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.

ФИФА президенти Жанни Инфантино - Sputnik Ўзбекистон
ФИФА президенти Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади

Шунингдек, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 4 декабрь куни "Бунёдкор" – "Локомотив" ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоага Ўзбекистон Кубогини топширади.

9 ноябрь куни Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга асосланган дастурлар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ОФК томонидан миллий ассоциацияларни ривожлантириш дастури асосида турли лойиҳалар бўйича келишувга эришилди.

Жумладан, ОФК томонидан Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ҳамда Республика Олий спорт маҳорати футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдон тўлалигича реконструкция қилишга жами 600 минг доллар миқдорида маблағ ажратиладиган бўлди.

Янгиликлар лентаси
0