Ҳодисалар

Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга таъзия билдирди

© POURIA PAKIZEH / ISNA / AFPЗемлетрясение в Иране
Землетрясение в Иране - Sputnik Ўзбекистон
Эрон-Ироқ чегарасида юз берган зилзила оқибатида жабрланганлар сони 2,5 минг нафарга етди

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

землетрясение - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Эрон-Ироқ чегарасида кучли зилзила рўй берди, 141 нафар эронликлар ҳалок бўлишди
"Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Кармоншоҳ ва Илом вилоятларида кучли зилзила натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди", — дейилади хабарда.

Эрон-Ироқ билан чегарасида рўй берган зилзила оқибатида жабрланганлар сони 2,5 минг нафарга етди. Камида 210 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тез ёрдам раҳбари Пир Ҳусайн Куливанд маҳаллий телеканалларга хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябр, якшанба куни кечқурун куни Эрон-Ироқ чегарасида 7,2 баллли зилзила юз берди. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашганлиги хабар қилинмоқда.

Қизил яримой жамияти хабарига кўра, 70 мингга яқин киши бошпанасиз қолган. Улар учун айни вақтда палаткалар қўйилмоқда. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний барча жабрланганларга зудлик билан керакли ёрламни кўрсатиш бўйича буйруқ берган. Эрон ИИВ раҳбари эса фалокат оқибатида вужудга келган масалаларга ечим топиш бўйича фавқулодда кенгаш чақирган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала