Ўзбекистон ва Россия ИИВлари жиноятчиликка қарши биргаликда курашади

© Пресс служба МВД РФВладимир Колокольцев и Пулат Бобожонов обсудили вопросы сотрудничества
Владимир Колокольцев и Пулат Бобожонов обсудили вопросы сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ раҳбари Бобожонов ҳамкасби Колокольцевга ҳамкорликдаги Ўзбек-россия идоралараро Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг фаолиятини шахсан мониторинг қилишга ваъда берди

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов Москвада россиялик ҳамкасби полиция генерали Владимир Колокольцев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Задержанные мигранты во время рейда полиции - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Колокольцев: 20 мингга яқин ноқонуний муҳожирлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарининг расмий ташрифи Россия ҳуқуқ идорасининг касбий байрами кунига тўғри келди. Россия Федерацияси ИИВда бўлиб ўтган музокара чоғида, генерал-майор Бобожонов Россия ички ишлар вазири Колокольцевни ва вазирликнинг барча шахсий таркибини Ички ишлар органлари ходимлари куни ва совет милицияси ташкил топганининг 100 йиллиги билан қутлади ва байрамга бағишланган тантанали тадбирга таклифи учун миннатдорчилик билдирди.

Бобожонов икки мамлакат вазирликлари ўртасида тўлиқ ҳажмда эришилган ўзаро ишончни сўзсиз қўллаб-қувватлашга россиялик ҳамкасбларни ишонтирган ҳолда, ҳамкорликдаги Ўзбек-россия идоралараро Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг фаолиятини шахсан мониторинг қилишга ваъда берди.

Шунингдек, Ўзбекистон ички ишлар вазири, улар раҳбарликларидаги ташкилотларнинг жиноятчилик, айниқса, терроризм, наркотик воситаларнинг ноқонуний айланиши, одам савдоси каби трансмиллий жиноят турларига қарши биргаликда курашишни кучайтириш мақсадида, тезкор маълумотлар алмашинувини оширишга йўналтирилишини таъкидлади.

Бобожонов ўз нутқида, айнан 2017 йилда мамлакатлар ҳуқуқ тартибот идоралари ўртасида икки томонлама ўзаро ҳамкорлик янги ривожланишга туртки бўлганлигини таъкидлади.

Министр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Россия Ички ишлар вазири Ўзбекистонга келди
Трансмиллий жиноятчилик ва ноқонуний миграцияга қарши ҳаракатлар юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ва кенгайиши 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳаракатлари Баёнини имзолашга асос бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжатни имзолаш жорий йилнинг май ойида В.Колокольцев бошчилигидаги Россия ИИВ делегация аъзоларининг ташрифи доирасида бўлиб ўтган. Бунда икки мамлакат вазирлиги раҳбарлари Ўзбекистон ИИВда Россия ИИВ ваколатхонасини ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва меҳнат миграцияси масалаларини ҳал қилиш юзасидан Ўзбек-Россия ишчи гуруҳини ташкил этиш зарурлигини муҳокама қилган эдилар.

Ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтган мулоқот чоғида, икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари келгусидаги ҳамкорлик юзасидан бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала