Россияда 925 минг ўзбекистонлик патент олиб ишламоқда

© Sputnik / Кирилл БрагаУказатели перед зданием Центра содействия мигрантам
Указатели перед зданием Центра содействия мигрантам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Октябрь ойида Москва давлат думаси мигрантлар учун меҳнат патенти тўлови нархини 7%га – 4500 рублга ошириш ҳақидаги лойиҳани биринчи ўқишда маъқуллади. Ҳозирда патент учун бир ойлик тўлов 4200 рублга тенг

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. 2017 йил 1 октябрь ҳолатига Россияда меҳнат патенти асосида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари 925 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Россия ИИВга таяниб "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Москвада ноқонуний меҳнат мигрантлари сони камаймоқда

Бундан ташқари, 21 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар Россия олий ўқув юртларида таҳсил олишмоқда.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ва Россия Ёшлар иттифоқлари ўзаро лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандум имзолади. Томонлар Ўзбекистонда II Россия-Ўзбекистон ёшлар форумини ўтказиш ва Россия-Ўзбекистон ёшлар бизнес-инкубаторини ташкил этишни режалаштирган.

Октябрь ойида Москва давлат думаси мигрантлар учун меҳнат патенти тўлови нархини 7%га – 4500 рублга ошириш ҳақидаги лойиҳани биринчи ўқишда маъқуллади. Ҳозирда патент учун бир ойлик тўлов 4200 рублга тенг.

Янгиликлар лентаси
0