Россияда сим-карта паспорт ўрнини босиши мумкин

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишСим-карта с логотипом оператора сотовой связи МТС
Сим-карта с логотипом оператора сотовой связи МТС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Россяда симкарта тўлов картаси сифатида кенг фойдаланилмоқда, келажакда унинг ёрдамида кредит олиш имкони ҳам пайдо бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Россия Давлат Думаси sim-картани тўлақонли инсон шахсини аниқлаш воситасига айлантириш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари.

“Бугунги кунда сотувга чиқарилган sim-карталар устидан назорат суст, лекин назорат кучайтирилса, sim-карта тўлақонли инсон шахсини аниқлаш воситасига айланиши мумкин. Sim-карталар, аллақачон, банк карталари ўрнига тўлов вазифасини бажармоқда, келажакда эса sim-картага кредит ҳам олиш мумкин бўлади”, — деди Россия Давлат Думаси молия бозори қўмитаси раиси Анатолий Аксаков.

Дума вакилининг сўзларига кўра, бир кишига бериладиган sim-карталар сони чекланмаган бўлади. Буни амалга ошириш учун, даставвал, давлат sim-карталар рўйхатини ташкил қилиш ва сотилаётган сим-карталар устидан назоратни кучайтириш керак бўлади.

“Известия” нашри ёзишига кўра, уяли алоқа операторлари ушбу янгиликларга қизиқиш билан қарашмоқда, лекин Россия молия мониторинг хизмати ушбу ташаббусни қўллаб-қўвватлашга тайёр эмас. Уларнинг фикрига кўра, шахсни аниқловчи ҳужжатлар фақат давлат органлари томонидан берилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0