ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Валюта сотиш бўйича Тошкент шаҳри аҳолиси етакчилик қилмоқда, деб хабар қилинди Халқаро пресс-клубнинг "Валюта либераллашуви: дастлабки натижалар ва истиқболдаги режалар" мавзуидаги сессиясида.
15 Ноябр 2017, 19:01
Фуқаролар томонидан банкларга валюта сотиш Тошкент шаҳрида 29, Фарғона вилоятида 11, Самарқанд, Андижон вилоятларида 9, Наманган вилоятида 8 %ни ташкил этаётгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон банклари республикада эркин конвертация жорий этилгандан буён 1,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ алмаштирилди
Жисмоний шахслардан 644 миллион доллар сотиб олинган ва экспорт қилувчилардан 915 миллион доллар келиб тушган.