Жамият

Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация Озарбайжонга ташриф буюрди

© Пресс-клубАбдусалом Азизов – Министр внутренних дел Республики Узбекистан
Абдусалом Азизов –  Министр внутренних дел Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ташриф доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжон Мудофаа вазирлигида қатор учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов бошчилигидаги Озарбайжонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжон Мудофаа вазирлигида қатор учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Учрашувларда ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий-таълим ва бошқа соҳаларга оид масалалар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Азизов шу йилнинг 11-13 октябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгашида иштирок этганди.

Абдусалом Азизов шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган. Унга қадар ички ишлар вазирлигини бошқарганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала