Ўзбекистонда органлар трансплантацияси учун асос яратилди

© minzdrav.uzТрансплантология в Узбекистане
Трансплантология в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида ўтказиладиган трансплантология операциялари, энди Ўзбекистонда ҳам ўтказиладиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда инсон тана аъзоларини кўчириб ўтказиш учун керакли ҳуқуқий ва техник асос яратилди, деб хабар қилмоқда Тиббиёт вазирлиги матбуот хизмати.

“Бундай юқори технологик операциялар Америка, Германия, Норвегия, Швейцария ва Ҳиндистон каби тиббиёти ривожланган давлатлардагина бажарилади, холос. Бугун юртимиз тиббиёти ана шу давлатлар қаторидан жой олди”, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош трансплантологи  Улуғбек Йўлдошев. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йил бошида ўтказган мажлисида Ўзбекистон тиббиёти соҳасини жиддий танқид қилиб, одамлар керакли тиббий хизматларни олиш учун чет элларга боришга мажбур бўлаётгани ҳақида айтиб ўтган ва мураккаб тиббий операцияларни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилган эди.

В операционные комплексы Республиканского специализированного центра хирургии имени академика В.Вахидова в Узбекистане внедрена система стерилизации воздуха до 99,9 процента - Sputnik Ўзбекистон
Республика xирургия маркази одам аъзолари трансплантациясини ўтказиш имкониятига эга

Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Кейин эса соҳада даволаш муассасаларини жиҳозлаш, кадрлар тайёрлаш борасида чоралар кўрилди. Айни дамда жаҳондаги энг етакчи трансплантологлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Трансплантология операциялари Ўзбекистондаги учта йирик муассаса томондан ўтказилади:

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий жарроҳлик маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт соҳаси - танқиддан бир ой ўтиб

Транплантация операциялари учун ким донор бўлиши мумкинлиги Ўзбекистон қонунчилиги томонидан аниқ белиганган. 

Қуйидаги тирик яқин қариндошлар донор бўлиши мумкин: қонунчилик асосида, ўзаро қариндош бўлган шахслар, яъни ота-оналар, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар (шу жумладан, асраб олинганлар), бува ва бувилар, набиралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-оналари, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллари.

Аммо, ушбу яқин қариндошлар:  ўн саккиз ёшга тўлмаган, белгиланган ҳолатда ўзини ўзи бошқара олмайдиган деб топилган, озодликдан маҳрум қилинган, I ва II гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар, наркомания, сурункали алкоголизм ва токсиманиядан азоб чекаётган бўлса, улардан трансплантация мақсадида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини олишга йўл қўйилмайди.

Трансплантация ўтказишнинг зарурати тўғрисидаги узил-кесил қарор Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган махсус комиссия томонидан қабул қилинади.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев 6 ой ичида учинчи марта тиббиёт соҳасида видеоселектор ўтказди

Операцияни ўтказиш учун донордан оператив усул билан унинг бир буйраги ва (ёки) жигар бўлагини олишга ундан онгли равишда ва эркин ҳолатда ёзма шаклдаги розилигини олиш керак. Бунда у ҳар томонлама тиббий кўрикдан ўтказилиши даркор.

Трансплантация бажарилгандан сўнг донор ва реципиент камида уч йил давомида профилактик диспансер кўриги билан таъминланади. Бундан ташқари, амбулатория назоратида бўлган беморларни қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли дори воситалари билан таъминланади.

Янгиликлар лентаси
0