Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масалаларида учрашув ўтказади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имоми билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари чегара масаласида учрашув ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Линии электропередачи в ущелье Чычкан в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон параллел энерготизим ишини тиклайди

Хабарда айтилишича, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имоми билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида қисқа вақт давомида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида чуқур ўзгаришлар юз бергани таъкидланди.

Учрашувда Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви амалий масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги пайтда Тошкент ва Душанбе ўртасида авиа қатновлар қайта тикланди, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мажлиси ўтказилди, давлатлараро чегараларни делимитация қилиш бўйича Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учта учрашуви бўлиб ўтди. Шу билан бирга, турли соҳаларда, хусусан маданий-гуманитар соҳадаги қўшма тадбирлар ҳам жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.

Янгиликлар лентаси
0