Германия банклари Ўзбекистонга 1 миллиард еврога яқин маблағ ажратади

Oбуна бўлиш
Бундан аввал Миллий банк томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бўйича 100 миллион доллар, шунингдек, Россия "Газпромбанк" томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 153 миллион доллар ажратиш бўйича келишув имзоланган

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ТИФ миллий банки Германиянинг етакчи банклари билан 950 миллион евро ажратиш бўйича заём келишувларини имзолади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Марказий банк илк бор Ўзбекистон олтин-валюта захиралар миқдорини эълон қилди

Келишувлар Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германияга амалга оширилган ташриф доирасида эришилди. Ҳужжатлар Мюнхен шаҳрида ўтказилган икки давлат бизнес-форуми бошланишидан бир кун аввал имзоланди.

"Энг йирик 500 миллион евролик битим Deutsche Bank AG билан тузилди. Ушбу келишув республикада йирик инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шунингдек, Commerzbank AG билан 350 миллион еврога ва AKA Bank билан 100 миллион еврога битимлар имзоланди. Улар инвестицион лойиҳаларни, шунингдк кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ташаббусларини молиялаштириш кўзда тутилган", — деб таъкидланди Миллий банк томонидан.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Миллий банк томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бўйича 100 миллион доллар, Россия "Газпромбанк" томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 153 миллион доллар, шунингдек Туркия Türk Eximbank томонидан 44 миллион доллар ажратиш бўйича келишув имзоланганди.

Бундан ташқари, 2017 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарорни имзоланганди. Ушбу қарорда миллий банкнинг ташқи иқтисодий фаолият, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чакана банк хизматлари соҳасидаги устувор вазифалари алоҳида белгилаб берилди.

Янгиликлар лентаси
0