Ўзбекистон туризм соҳасидаги мутахассислари Германияда малака оширади

© Пресс-служба Госкомтуризма УзбекистанаПредседатель Государственного комитета по развитию туризма А.Абдухакимов и глава Ассоциации независимых туристических компаний (АНТК) Германии Й.Чех
Председатель Государственного комитета по развитию туризма А.Абдухакимов и глава Ассоциации независимых туристических компаний (АНТК) Германии Й.Чех - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Германия туризм соҳасидаги мутахассисларни Германияда малака ошириш масаласида келишувга эришди

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Германия туризм соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Германия банклари Ўзбекистонга 1 миллиард еврога яқин маблағ ажратади

13 ноябр куни Мюнхен шаҳрида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдухакимов ва Германиянинг мустақил туризм компаниялари уюшмаси раҳбари Й.Чех билан музокаралар ўтказилди.

Томонлар туризм соҳасидаги мутахассисларни Германияда малака ошириш масаласида келишиб олишди. Шунингдек, Германия журналистлари Ўзбекистонга танишув ташрифларини амалга оширишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон ТИФ миллий банки Германиянинг етакчи банклари билан 950 миллион евро ажратиш бўйича заём келишувларини имзоланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Келишувлар Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германияга амалга оширилган ташриф доирасида эришилган.

Янгиликлар лентаси
0