Иқтисод

ЕИБ делегацияси ҳаракатлар дастурини тузиш учун Ўзбекистонга келади

© Pixabay / AlexanderSteinИнвестиции в бизнес
Инвестиции в бизнес - Sputnik Ўзбекистон
Келгуси ҳафтада ЕИБ давлат ва бизнес тузилмалари иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантиришда фойдаланиши мумкин бўлган фойдали кредит ресурслари билан Ўзбекистон бозорига кириши учун тайёргарлик ишлари бошланади

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Европа инвестиция банкининг эксперт гуруҳи ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш учун келгуси ҳафтада Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Эдуардс Стипрайсга асосланиб Podrobno.uz хабар қилмоқда.

"Келгуси ҳафтада ЕИБ давлат ва бизнес тузилмалари иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантиришда фойдаланиши мумкин бўлган фойдали кредит ресурслари билан Ўзбекистон бозорига кириши учун тайёргарлик ишлари бошланади. Бу жуда муҳим қадам", – деди элчи.

European Bank for Reconstruction and Development - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Тошкентда ваколатхонасини очмоқчи

Ўзбекистонга келадиган эксперт гуруҳи тегишли йўналишлар бўйича ҳаракатлар дастурини тузиши кутилмоқда.

"Ҳукумат томонидан тақдим этиладиган инвестицион лойиҳалар билан танишиб чиқилиши ҳам мумкин", – деди Стипрайс.

Шу йилнинг октябрида Вашингтонда ЕИБ ва Ўзбекистон ўртасида келишув имзоланганди. Эндиликда банк давлат инфратузилмаси, энергетика ва энергия самарадорлиги ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш борасидаги давлат ва хусусий секторнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаши мумкин.

"Евроиттифоқнинг Марказий Осиёдаги стратегик муҳим ҳамкори бўлган мамлакатда ЕИБ фаолиятининг йўлга қўйилиши Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар учун ижобий ҳолат бўлади. ЕИ хусусий секторни ривожлантириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги йўналишларида қўшимча молиялаштириш мақсадларида техник ёрдам кўрсатишга ва Европа ҳамда халқаро молия институтларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга тайёр", – деганди илгарироқ ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала