Ҳодисалар

Россияга фоҳишаларни жўнатиб турган фуқаро Тошкент аэропортида қўлга олинди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўтказилган дастлабки тергов давомида фуқаро Бердиева бундан олин ҳам аёлларни фоҳиша сифатида ишлатиш учун Россия Федерациясига юборганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Уч нафар ўзбекистонлик аёлни Россияга фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида юбормоқчи бўлган фуқаро Тошкент ҳалқаро аэропортида ушланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Аёл оёқлари - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
ИИББ Қўйлиқ бозори атрофини фоҳишалардан тозалади
Хабарда айтилишича, муқаддам судланган Бердиева Мубарак, фуқаролар Н.Э.Олимова, Н.Х.Бўриева ва М.Х.Носироваларни Россия Федерациясида фоҳишалик билан шуғулланиб, катта миқдордаги даромад олиш билан қизиқтирган. У бу уч аёлни фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида Россияга юбормоқчи бўлган вақтида, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент ҳалқаро аэропортида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми "б" банди (одам савдоси, яъни икки ёки ундан ортиқ шахсларни улардан фойдаланиш мақсадида ёллаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Иностранный рабочий выходит на улицу - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
МХХ журналистларга "қуллар" етказиб бериладиган каналларни фош этди
Ўтказилган дастлабки тергов давомида фуқаро Бердиева кўрсатиб ўтилган аёллардан ташқари фуқаролар М.И.Юлдашева, Ш.К.Муминова, Г.И.Махмудова, Д.А.Миркаримова ва И.У.Расуловаларни ҳам фоҳиша сифатида ишлатишлик учун Россия Федерациясига юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, М.К.Бердиеванинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Янгиликлар лентаси
0