Хакерлар ҳужумига учраган Ўзбекистон сайтлари фаолияти тикланди

© Foto : PixabyХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон
Куни кеча Ўзбекистондаги қатор давлат сайтлари хакерлар ҳужуми сабабли ишламай қолган эди

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Душанба куни эрталаб Ўзбекистоннинг бир қатор давлат сайтларига киберҳужумлар амалга оширилган эди. Айни вақтда сайтлар фаолияти тўлиқ тиклангани маълум қилинди.

Задумчивая женщина - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда компьютер киберҳужумига учраганлар учун ишонч телефони жорий этилди
"Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги мутахассислар томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳужумлар оқибатлари бартараф этилиб, ҳозирда зарарланган ахборот ресурслари тўлақонли режимда ишламоқда. Шунингдек, истиқболда ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш учун ушбу киберҳужумларнинг уюштирилиши сабаблари ҳамда усуллари яқиндан тадқиқ қилинмоқда, — дейилади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

UZINFOCOM маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази сайтларнинг сўнгги долзарб талқинларини қайта тиклаш бўйича чораларни кўрганлиги таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала