Иқтисод

"Газпром нефть" Ўзбекистонга 1 млн тонна нефть етказиб беради

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишОбъекты Московского НПЗ "Газпром нефти"
Объекты Московского НПЗ Газпром нефти - Sputnik Ўзбекистон
2021 йилга келиб нефтни қайта ишлаш мажмуаси ишга тушганидан сўнг импорт ҳажми йилига 5 млн тоннагача етказилади

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонга 2018 йилда "Газпром нефть" томонидан қора олтин етказиб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда, бунинг техник имкониятлари ўрганилмоқда, деб маълум қилди Россия энергетика вазири ўринбосари Кирилл Молодцов журналистларга.

"Гап ўтказиш қобилияти ва етказиб бериш имкониятларида. "Газпром нефть" тўртинчи чоракда қанчадир миқдорда етказиб бериши лозим эди, техник имкониятлар мавжуд бўлса назарий жиҳатдан йилига 1 миллион тоннагача нефть етказиб бериш мумкин. "Газпром нефть" буни инкор этмади", — деди Молодцов. Лекин у дарҳақиқат техник имконият бор-йўқлигига аниқлик киритмади.

Площадка сливных железнодорожных эстакад - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Россия Ўзбекистон учун нефть етказиб беришни бошлади

"Газпром нефть" матбуот хизмати РИА Новостига синов етказиб бериши бошланганини тасдиқлади, лекин 2018 йилги етказиб бериш ҳажми ва режалари ҳақида маълумот бермади.

Сентябрь ойида "Ўзбекнефтегаз" бошқаруви раиси Алишер Султонов компания 2018-2020 йиллар давомида йилига 1 миллион тоннагача нефть импорт қилишни режалаштирганини, 2021 йилда Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуаси ишга тушганидан сўнг импорт ҳажми йилига 5 миллион тоннагача етказилишини маълум қилганди.

"Транснефть" вице-президенти Сергей Андронов эса "Трубопроводный транспорт нефти" корпоратив журналига берган интервьюсида Ўзбекистон ва Қирғизистонга Қозоғистон ҳудуди орқали йилига 500 тонна нефть етказиб беришнинг техник имконияти мавжудлигини тасдиқлади.

Душанба куни Қозоғистоннинг "Казтрансойл" нефть-транспорт компанияси Ўзбекистонга магистрал нефть қувурлари орқали Россия нефтини етказиб беришни бошлади. Нефть етказиб бериш жадвалига асосан, ноябрда транзит ҳажми 30 минг тоннани ташкил этади. 2017 йил охирига қадар мазкур йўналиш бўйича 80 минг тоннагача хом ашё етказиб бериш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала