Тошкент бозорларида шакарнинг килоси 6500 сўмдан сотилмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСахарный завод
Сахарный завод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунгача бозорлардаги дўконларда шакар тақчил эди. Истеъмолчилар ноиложликдан нархи шакардан қиммат бўлган қандни сотиб олаётган эдилар. Айни кунда шакар килоси 6500 сўмдан сотилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Пойтахт бозорларида шакар тақчиллиги юзага келган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Погрузка сахара - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Россиядан 20 минг тонна шакар келтирилди

Шу кечаю-кундузда дўконларда пайдо бўлган шакарнинг нархи эса 6500 сўмни ташкил қилмоқда.

Аксарият дўкон ва расталарда шакар йўқлиги туфайли қанднинг килоси 7500 сўмга чиқиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси савдо дўконларига шакар маҳсулотини етказиб берилиши ва ички бозорда шакар нархининг асоссиз ошишига йўл қўйилмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Компания томонидан аҳоли учун шакарни 5000 сўмдан ошмаган нархда сотиш имконияти яратилаётганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0