Жамият

Шавкат Мирзиёев Сеулда тантанали кутиб олинди

© president.uzШавката Мирзиёева торжественно встретили в Сеуле
Шавката Мирзиёева торжественно встретили в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Шавкат Мирзиёевни Сеул халқаро аэропртида тантанали кутиб олишди.  Ўзбекистон Президенти шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасининг расмий шахслари кутиб олди. Маросимдан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

© president.uzШавката Мирзиёева торжественно встретили в Сеуле
Шавката Мирзиёева торжественно встретили в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Шавката Мирзиёева торжественно встретили в Сеуле

Эслатиб ўтамиз, 22-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ушбу ташриф давомида, олий даражадаги музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган. 

Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Миллий Ассамблея Спикери Чон Сэ Гюн ва Корея Республикаси Бош вазири Ли Нак Ён билан учрашиши, икки давлатнинг етакчи иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари, йирик ишбилармонлар иштирокидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес форумида иштирок этиши кўзда тутилган.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентларининг Стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, тижорат келишувлари ва шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала