Президент келаётган қиш-баҳор мавсуми учун озиқ-овқат заҳиралари тайёрлашни буюрди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишНовый сорт картофеля.
Новый сорт картофеля. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ички бозорни етарли даражада озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, дефецит ҳамда нархлар ўсишига йўл қўймасликни буюрди.

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  20 ноябр куни бўлиб ўтган мажлисда қишги-баҳорги мавсумда ички бозорни етарли даражада маҳсулотлар билан таъминлашни топширди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

На одном из ташкентских базаров - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг чекланган нархлари белгиланди

Президент ҳар бир вилоят учун керакли миқдорда қишлоқ хўжалик маҳслуотлари сотиб олиш бўйича 2018 йилга давлат буюртмасини бажаришни босқичма-босқич бажариш муддатларини белгилаб олишни буюрди. Хусусан, 490 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари келгуси қиш-баҳор мавсуми учун ғамлаш тасдиқланди.

Ундан ташқари, ички истеъмол бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида, озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси тузилди.

Президент томонидан Тошкент шаҳри, Бухоро, Наманган ва Сирдарё вилоятлари бўйича маҳсулотларини ғамлаш етарли даражада ташкил этилмагани жиддий танқид қилинди. Шунингдек, Тошкент, Наманган, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш жараёнида тижорат банклари томонидан сусткашликка йўл қўйилаётгани аниқ рақам ва далиллар асосида кўрсатиб ўтилди.

Продажа куриных яиц в регионах России - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура озиқ-овқат нархини оширганлар билан шуғулланади

Шунингдек, давлат раҳбари қиш-баҳор мавсумида халқимиз дастурхони сархил мевалар, сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўкин бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Қиш-баҳор мавсумида халқимизнинг арзон маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун ноябрь ойи охирига қадар қўшимча равишда яна 330 минг тонна маҳсулот ғамлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бу масалада "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раҳбарияти зиммасига катта масъулият юкланди. Жорий йил октябрь ойида уюшмада амалга оширилган туб ўзгаришлар, унинг таркибига кирувчи ташкилотларга тақдим этилган имтиёз ва преференция бунга кенг имконият яратади.

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини бир меъёрда ушлаб турадиган жамғарма тузилди

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг харидоргир турларини такрорий экиш майдонлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Сентябрь-октябрь ойларида такрорий экиндан етиштирилган қарийб 65 минг тонна маҳсулот экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробар кўпдир.

Йил бошидан буён мева-сабзавот маҳсулотлари 54 мамлакатга экспорт қилинди. Бангладеш, Филиппин, Сурия, Тайван, Иордания, Македония ва бошқа мамлакатларда янги бозорлар ўзлаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0