Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон президентини орден билан мукофотлади

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида стратегик шериклик ва анъанавий дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилган

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг фармонига мувофиқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Данакер" ордени билан мукофотланди.

Президент Киргизии Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қуришни дарҳол бошлашни буюрди

Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида стратегик шериклик ва анъанавий дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларидаги назорат ўтказув пунктлари очилди, икки мамлакат чегарадош вилоятлари делегациялари ўзаро ташрифларни амалга оширди ҳамда савдо-иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0