Фаррух Зокиров Қирғизистоннинг "Достук" ордени билан мукофотланди

© Commons.wikimedia / Doniyor Sharipov, Dilbar Rahmonova and othersПевец Закиров Фаррух Каримович
Певец Закиров Фаррух Каримович - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда Фаррух Зокиров Ўзбекистон халқ артистлари клубининг раиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев фармонига кўра хонанда, бастакор, "Ялла" вокал-чолғу ансамбли бадиий раҳбари Фаррух Зокиров Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, кўп йиллик ва самарали ижодий фаолияти учун "Достук" ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Певец Закиров Фаррух Каримович - Sputnik Ўзбекистон
Фаррух Зокиров Халқ артистлари клуби раҳбари бўлди

Фаррух Зокиров 1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон ва собиқ Иттифоқдаги бешта республика халқ артисти, санъат соҳасида Ўзбекистон Давлат мукофоти соҳиби.

Фаррух Зокиров айни пайтда ҳам ижодини давом эттирмоқда ҳамда "Ялла" гуруҳи билан биргаликда қатор давлатларда ўз чиқишлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлмоқда.

Ҳозирда Фаррух Зокиров Ўзбекистон халқ артистлари клубининг раиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0