Ҳодисалар

Опера юлдузи Дмитрий Хворостовский вафот этди

© Sputnik / Нина Зотина / Фотобанкка ўтишГала-концерт, посвященный закрытию конкурса молодых исполнителей популярной музыки "Новая Волна 2015"
Гала-концерт, посвященный закрытию конкурса молодых исполнителей популярной музыки Новая Волна 2015 - Sputnik Ўзбекистон
Машҳур опера қўшиқчиси икки ярим йилдан бери бош мия саратони касалига қарши курашиб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Россия опера юлдузи Дмитрий Хворостовский вафот этди, деб хабар бермоқда РИА Новости, хонанданинг оила аъзоларига асосан.

"Оиламиз номидан, бош мия саратонига қарши икки ярим йиллик курашдан сўнг 55 ёшида севимли опера баритони, турмуш ўротоғи, ота, ўғил ва дўст — Дмитрий Хворостовскийнинг вафоти ҳақида хабар берамиз. У ушбу тонг, 22 ноябрь куни ўзининг Лондондаги уйи яқинида, ўз оила аъзолари даврасида осойишта вафот этди. Унинг жўшқин овози доимо биз билан бўлади", — дейилган хонанда оиласи томонидан Facebookда тарқатилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Хворостовскийнинг саратон касалига чалингани ҳақидаги хабар дастлаб 2015 йилнинг июнь ойида пайдо бўлган эди.

Машҳур опера қўшиқчиси бош мия саратони касалига чалинганидан сўнг овозини сақлаб қолган, лекин оёқда ўзини тик тутиб туришга қайналган.

"Мен борига шукур қилиб, бугунги куннинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олиб яшашга ҳаракат қилаяпман", — деган эди хонанда ўзининг сўнгги интервьюларидан бирида.

© Sputnik / Виктор Ахломов / Фотобанкка ўтишДмитрий Хворостовский
Дмитрий Хворостовский - Sputnik Ўзбекистон
Дмитрий Хворостовский
Дмитрий Хворостовский 1962 йилда Красноярскда, инженер ва врач оиласида туғилади. Унинг отаси дунё опера юлдузлари грампластинкаларини тинглашни ва умуман мусиқани яхши кўргани туфайли кичик Дима ҳам 4 ёшидан музыкага қизиқади. У отаси билан биргаликда пианино чалиб дўстлар учун концертлар уюштиргани ҳам маълум. Мусиқа мактабини тугатган Дима рок мусиқага қизиқади ва 2 йил рок-гуруҳ таркибида ижод қилади. Ундан сўнг санъат мактабига машҳур педагог Екатерина Иофель қўлига тушади. Бир неча машҳур опера хонандалари тайёрлаган, айнан ушбу ўқитувчи Дмитрийнинг етук опера хонандаси бўлиб улғайишига улкан ҳисса қўшади.

Беш йиллик ўқиш вақтининг ўзидаёқ Хворостовский  "Евгений Онегин", "Травиата", "Фауст", Пиковая дама", "Иоланта" каби машҳур операларда  солист бўлиб Красноярск опера юлдузига айланади.

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишРепетиция оперы "Демон"
Репетиция оперы Демон - Sputnik Ўзбекистон
Репетиция оперы "Демон"
1987 йилда Хворостовский Лондонда бўлиб ўтган "BBC World singer" танловида ғолиб бўлади. Ўшанда Times  "Келди, куйлади ва ғолиб бўлди" деб ёзган эди. Шундан сўнг Дмитрий Хворостовский бирин кетин дунё саҳналарини ва овоз ёзиб олиш студияларини забт эта бошлади. Филлипс студияси билан 20 йиллик шартнома, Лондондаги қирол театри, Нью Йоркдаги Метрополитен опера, Чикаго опера театри, Париж  опера театри, Миландаги Ла-Скала ва Вена операси ажойи овоз соҳибини бир неча йил олдиндан "банд" қилиб олишди.

1994 йида хонанда Британия фуқаролигини олди ва Лондонга кўчиб ўтди, лекин ҳар йили ёзда ўз ватани Россияга гастролга келиб турди.

Дмитрий Хворостовский 2011 йилда Тошкентдаги "Истиқлол" саройида ҳам Игорь Крутой билан биргаликда концерт берган эди. Ўшанда 4 минг кишилик улкан залда бирорта ҳам бўш ўрин қолмаган эди.

Дмитрий Хворостовскийнинг 4 нафар фарзанди бор.

Хонанданинг жуда кўп мукофотлари бор. Улар орасида Глинка номли РСФСР давлат премияси (1991), Россия Халқ Артисти (1995), Ватанга хизмати учун ордени (2017).

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В.Путин вручил государственные награды в Кремле
Президент РФ В.Путин вручил государственные награды в Кремле - Sputnik Ўзбекистон
Президент РФ В.Путин вручил государственные награды в Кремле
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала