Ўзбекистон Олтой ўлкаси билан ҳамкорликни кучайтиради

© Официальный сайт Алтайского краяВстреча делегации Алтайского края с заместителем министра внешней торговли Республики Узбекистан Сухробом Саифназаровым
Встреча делегации Алтайского края с заместителем министра внешней торговли Республики Узбекистан Сухробом Саифназаровым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ўлка савдо тармоқларига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Олтой ўлкаси делегацияси Ўзбекистон ташқи савдо вазири ўринбосари Суҳроб Саифназаров билан учрашди, деб хабар берди Олтой ўлкаси расмий сайти.

Сахарный песок - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик сармоядор Ўзбекистонда шакар заводи қуради

Саифназаровнинг айтишича, Ўзбекистон ўлка савдо тармоқларига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр. Шунингдек, Олтой ўлкасида савдо уйлари очилиши масаласи ҳам кун тартибидан жой олган.

"Ҳамкорликда ривожлантиришимиз мумкин бўлган йўналишлардан яна бири туризмдир. Олтой ўлкаси Россияда жадал ривожланаётган туристик ҳудудлардан ҳисобланади. Бизда ҳам туристлар учун қизиқарли нарсалар бисёр", — деди Суҳроб Саифназаров.

Бугун делегация шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида В2В шаклида ишбилармонлар учрашувида иштирок этди ҳамда Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар бўйича Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Аъзам Қодирхўжаев билан учрашув ўтказди.

Олтой ўлкаси делегацияси таркибида 13та корхона раҳбарлари бўлиб, ташриф 24 ноябрга қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0