Ўзбекистон ҳудудларида юқори кучланишли подстанциялар ишга туширилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишПодстанция для снабжения электроэнергией
Подстанция для снабжения электроэнергией - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Жиззах, Андижон, Наманган, Самарқанд вилоятидаги туманларда эски трансформаторларнинг ўрнига янгилари ўрнатилган бўлса, Бухоро вилоятида янги подстанция ишга туширилди

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг 10 ойлиги давомида ҳудудлардаги 3124,5 км электр узатиш тармоқлари ва 1063 дона трансформатор пунктларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

Электрическая подстанция - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекэнерго"дан ваъда: қиш мавсумида электр токи етказиб беришда узилишлар бўлмайди
Бу ҳақда сешанба куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон миллий матбуот-марказида "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан 2017 йилда амалга оширилган ишлар ва 2017-2018 йй куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар" мавзусида ўтказилган матбуот анжумани вақтида хабар қилинди.

Матбуот-анжумани давомида сўзга чиққан "Ўзбекэнерго" АЖнинг электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Сунатилла Юсупов ҳудудларда юқори кучланишли подстанцияларда модернизация ва янгиларини ишга тушириш босқичма-босқич амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Хусусан, Бухоро вилояти Пешку туманида Афшона подстанцияси янги қурилиб, ишга туширилгани, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Шўрчи подстанциясидаги 16 МВА трансформатор ўрнига 25 МВА трансформатор ўрнатилгани, Жиззах вилояти Зомин туманидаги ДНС-2 подстанциясидаги 25 МВА трансформатор ўрнига 40 МВАали трансформатор ўрнатилгани ҳақида хабар қилинди.

Шунингдек, Андижон вилояти Избосган тумани Пахтакор подстанциясидаги 16 МВА трансформатор 25 МВА трансформаторга, Наманган вилоятидаги Оби-ҳаёт подстанциясида 125 МВА куч трансформатори 200 МВА қувватли, Самарқанд вилоятидаги Самарқанд подстанциясида 125 МВА куч трансформатори 200 МВА қувватли трансформаторга алмаштирилгани ҳақида ахборот берилди.

"Куз-қиш мавсумида юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида, республика бўйича 324та аварияни бартараф этиш бригадалари ташкил этилиб, улар алоқа воситалари ва 315та махсус автомашиналар билан таъминланди, шу билан бирга корхоналарда керакли материаллар, электр ускуналар ҳамда трансформатор мойи захиралари яратилди", — деди Юсупов.

Янгиликлар лентаси
0