Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайди

© muslim.uzПраздничная молитва в соборной мечети "Хазрати Имам"
Праздничная молитва в соборной мечети Хазрати Имам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шўрчи туманидаги "Толли ота" жоме масжидига Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан масжид уставининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома тақдим этилди

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Ўзбекистон масжидларида азон яна овоз кучайтиргичлар орқали айтилмоқда

Ушбу тумандаги "Толли ота" жоме масжидига Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан масжид уставининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома тақдим этилди.

"Албатта, бу "Толли" маҳалласида истиқомат қилувчи намозхонлар учун жуда катта туҳфа бўлди, ҳозирда уларнинг қувончи чексиз", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг 94 фоизи ислом динига, 3,5 фоизи православ христиан динига, қолган қисми эса бошқа динларга эътиқод қилади. Ҳозирда мамлакатда 2037та масжид фаолият кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0