CLICK фойдаланувчилари авиачипталарни МАК сайтидан харид қилиш имконига эга бўлди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin
Пассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан аввал CLICK фойдаланувчилари учун "Ўзбекистон темир йўллари" АКнинг темир йўл чипталарини харид қилиш имкони ҳам жорий қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК сайтида CLICK тизими фойдаланувчилари учун чипталарни харид қилиш имконияти жорий қилинди.

Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳаво йўллари интернет орқали билет сотишни бошлади

"Барча Ўзбекистон аҳлига шундай имконият яратганимиздан мамнунмиз ва фойдаланувчиларимиз ушбу хизматни қулай деб топишади, деб ўйлаймиз", — деди CLICK компанияси бош директори Улуғбек Рустамов.

Бундан аввал CLICK фойдаланувчилари учун "Ўзбекистон темир йўллари" АКнинг темир йўл чипталарини харид қилиш имкони ҳам жорий қилинган эди.

12 ноябрдан эса "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси чипталарни Visa карта билан компания сайтида онлайн тарзда харид қилиш имконияти жорий этганди.

CLICK тизими — мобил банкинг тизими бўлиб, жисмоний шахсларга мобил телефон ёки Интернет орқали турли товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0