Ўзбек футболи учун янги логотиплар яратиш бўйича танлов ўтказилади

© http://the-uff.comФедерация футбола Узбекистана
Федерация футбола Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқинда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия Қўмитаси олий лига мусобақаси келаси мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси”, биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланиши борасида қарор қабул қилганди

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбек футболи ишқибозларига Ўзбекистон Футбол федерацияси, келаси йилдан ташкил этиладиган Супер лига ва Про-лигалар учун логотиплар яратиш танловида қатнашиш таклиф этилмоқда.

Футбольные мячи - Sputnik Ўзбекистон
ЎФФ мураббийлар, ҳакамлар ва федерация ходимларини аттестациядан ўтказади

“Агарда сиз бу тарихнинг бир бўлаги бўлишни ва футболимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшишни истасангиз, бундай имкониятни қўлдан бой берманг. Шу йилнинг 1 декабридан бошланадиган танловда сиз ўз вариантларингизни тақдим этиб, қимматбаҳо совринлар ютиб олишингиз ва албатта футболимиз тарихига киришингиз мумкин”, — дейилади ЎФФ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия Қўмитаси олий лига мусобақаси келаси мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси”, биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланиши борасида қарор қабул қилганди.

Янгиликлар лентаси
0