Мисрдаги теракт қурбонлари сони 305тага етди

© Sputnik / Файед Эль-Гезири / Медиабанкка ўтишВзрыв прогремел в церкви Святого Георгия в египетском городе Танта
Взрыв прогремел в церкви Святого Георгия в египетском городе Танта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу терактни мамлакат тарихида энг қонли фожеа деб тан олинди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Жума куни Миср шимолидаги масжидлардан бирида содир бўлган теракт қурбонлари сони 305 кишига етди, лекин қурбонлар сони яна ошиши мумкин деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Мисрнинг расмий ахборот агентлиги МЕНА хабарига кўра, қурбонлар орасида 27 нафар болалар ҳам бор.

Теракт, гвоздики - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Миср президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь жума куни 30га яқин жангарилар Бир-эль-Абд қишлоғида жойлашган эр-Роуда масжидига ҳужум уюштирган эди. Худкуш террорчи ўзини масжид ичига кириб, намоз ўқиётган аҳоли орасида ўзини портлатиб юборган. Шундан сўнг тирик қолганлар ўқотар қуроллар ёрдамида ўққа тутилган. Ундун ташқари террорчилар полиция, тез ёрдам ва ҳарбийларни ҳм ўққа тутишган.

Бироз вақт ўтиб, ушбу террорчиликка алоқадор бўлган барча шахслар Эр-Рисан шаҳрида аскарлар ва учувчисиз аппарат ёрдамида йўқ қилинганини ҳабар беришди.

Миср ҳукумати ушбу терактни мамлакат тарихида энг қонли фожеа деб тан олди.

Янгиликлар лентаси
0