Порахўр ва таъмагирлар: 177 нафар милиция ходими жиноий жавобгарликка тортилди

© Sputnik / Алексей Вовк / Фотобанкка ўтишНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ички ишлар ходимлари хизмат интизоми, муомала маданияти, касбий ва жисмоний тайёргарлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар талабга жавоб бермаслиги танқид қилинди

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида интизомий жазога тортилган ходимлар сони ўтган йилга нисбатан 285 тага ошган, порахўрлик, таъмагирлик ва бошқа жиноятларни содир қилгани учун 177 нафар ходимлар жиноий жавобгарликка тортилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида ўтказилган видеоселектор давомида ҳисобот берилган.

Сотрудник закрывает дверь следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбекистонда одамларни қаматиш билан шуғулланган милиция капитани 11 йилга қамалди
Йиғилишда асосий эътибор профилактика инспектори лавозимига муносиб ходимларни тайинлаш, кадрларни жой-жойига қўйиш, ушбу лавозимларни юридик маълумотга эга, малакали ҳамда масъулиятли ходимлар билан жамлашга қаратилган.

Шунингдек, ходимлар ўртасида хизмат интизоми, муомала маданияти, касбий ва жисмоний тайёргарлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар талабга жавоб бермаслиги юзасидан ҳақли эътирозлар билдирилган.

Йиғилишда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари кадрлар йўналишига масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланган ва камчиликларга йўл қўйган раҳбарларга кўрсатиб ўтилиб, салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилган.

Йиғилиш сўнгида, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан чуқур таҳлил олиб бориш, уни келтириб чиқарувчи сабабларини ўрганиш, ушбу ҳолатларнинг келгусида содир этилишини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлар белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0