Иркутскда одамлар совуқда яланғоч бўлиб югуришди

Oбуна бўлиш
Иркутскда бир гуруҳ эркаклар ва аёллар совуқ ҳавода чўмилиш кийимларида югуришга чиқишди.

 

Иркутскда ҳаво ҳарорати —20 даража бўлишига қарамасдан, бир гуруҳ чиниқувчилар Ангара дарёси бўйлаб 3 км югуриб ўтишди. Улар ушбу машғулотни қишда камроқ касал бўлиш мақсадида бажаришган.

Югуриш инсон учун энг фойдали машғулотлардан биридир. Чунки югуришда инсоннинг кўплаб мушаклари ва барча ички органлари фаол иштирок этади. Югуриш юрак қон-томир имкониятларини кенгайтиради, юракни мустаҳкам қилади,  қон айланишини тезлаштириб, асабий чарчоқларни чиқариб юборади. Югуриш жараёнида қонда холестерин камаяди, ошқозон фаолияти ва организмда моддалар алмашинуви яхшиланади.

 

Янгиликлар лентаси
0