Сиёсат

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида самолётлар парвози йўлга қўйилади

Биринчи борт 29 ноябр куни 09.00да Қобулдан келиб қўнади. Рейслар Афғонистон авиакомпаниялари томонидан амалга оширилиши кутилмоқда, рейслар жадвали ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида илк маротаба авиақатновлар йўлга қўйилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Илк рейс чоршанба куни, яъни 29 ноябрда Қобулдан қабул қилиб олинади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"даги манбадан олинган хабарга кўра, парвозлар Афғонистоннинг Kam Air компанияси томонидан код-шеринг (рейсларни ҳамкорликда эксплуатация қилиш) шартномаси бўйича амалга оширилади.

Икки мамлакат ўртасида авиақатновлар Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи олдидан йўлга қўйилмоқда. Ашраф Ғани Ўзбекистонга декабр ойи бошларида келиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала