Дунёда

Пентагон Афғонистон, Сурия ва Ироқда қанча америка аскари борлигини айтди

Американинг чет давлатлардаги ҳарбийлари сони жами - 257,3 минг нафарни ташкил этади

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. 30 сентябр маълумотларига кўра, Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари сони 15,3 минг нафарга етган. Ироқда бу кўрсаткич — 8,9 минг нафарни, Сурияда эса — 1,72 минг нафарни ташкил этади. РИА Новости хабарига асосан.

Душанба куни Пентагон томонидан чоп этилган инфографикада худди шундай рақамлар акс этган.

АҚШ президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп Афғонистон бўйича янги қарорлар қабул қилинди, дея хабар берди
Кўриниб турибдики, фаол жанговар ҳаракатлар кетаётган Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари сони кўпчиликни ташкил этади. Бу илгарироқ АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукумати томонидан эълон қилинган режадаги сонлардан анча кўп.

2016 йилнинг охирида, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама даврида, Афғонистондаги америка контингенти 8,4 минг нафар ҳарбийни ташкил этган эди. Жорий йил август ойида Пентагон ушбу рақамлар 11 минг эканлигига аниқлик киритди.

Сал кейинроқ ОАВлари Трамп бу сонни яна 3 мингтага оширишни режалаштираётгани ҳақида хабар бердилар.

АҚШнинг Япониядаги аскарлари сони — 45 мингга яқин, Германия — 36 минг, Жанубий Кореяда эса — 25 минг нафарга яқиндир.

Американинг чет давлатлардаги ҳарбийлари сони жами — 257,3 минг кишини ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала