Жамият

Лада Веста универсал Қозоғистонда ишлаб чиқарилади

© Пресс-служба ПАО "АВТОВАЗ" / Медиабанкка ўтишАвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross
АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Лада Веста SW ва SW Cross автомобиллари Қозоғистондаги Азия Авто заводида ишлаб чиқариш бошланади.

ТОШКЕНТ,  28 ноя – Sputnik.  Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳрида жойлашган Азия Авто компанияси 2017 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Лада Веста SW ва Лада Веста SW Cross автомобилларини ишлаб чиқара бошлайди, деб хабар қилмоқда Авторевью нашри.

Азия Авто заводи Сентябрь ойидан бошлаб Cevrolet Aveo автомобилини ишлаб чиқаришни бошлаган эди. Ундан ташқари заводда Шкода ва Киа автомбилларининг бир неча моделлари ҳам “йирик бўлакли жамлаш” услубида ишлаб чиқарилмоқда.

Презентация LADA Vesta - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Қозоғистон автомобиллари учун божхона солиғи камайтирилди

Азия Авто ишлаб чиқарадиган Лада Веста универсаллари 1.6 ҳажмдаги 102 от кучига эга бўлган ва 1.8 ҳажмдаги 122 от кучига эга бўлган двигателлар билан жиҳозланади. Автомобиллар механик ва автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган бўлиши мумкин.

Веста SW ва SW Cross автомобиллари нархи ҳали маълум қилинмаган, Қозоғистонда  сотувга чиқарилган седан кузовидаги Веста  автомобиллари нархи 3 900 000 тенгедан бошланади —   (11800$). Универсал нархи одатда седандан 10-15 %га кўпроқ бўлади. Бугунги кунда Қозоғистонда Лада Веста автомобилларига сўров унчалик катта эмас. 2017 йилнинг 11 ойида 583та Лада Веста сотилган. Энг бозори чаққон автомобиллар қаторида  Ravon Nexia R2, Toyota Camry ва Hyundai Elantraлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни Ўзбекистонга олиб киришда олинадиган солиқлар миқдори кескин камайтирилган эди. Хусусан двигател ва от кучидан олинадиган солиқлар бекор қилиниб, фақат автомобилнинг божхона қийматидан 2 % ли акциз солиғи сақланиб қолган.

© Пресс-служба ПАО "АВТОВАЗ" / Медиабанкка ўтишЛада Веста SW ва SW Cross
АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross - Sputnik Ўзбекистон
Лада Веста SW ва SW Cross

 

Янгиликлар лентаси
0