Туризм

Ўзбекистонликларга Индонезияга вақтинча бормай туриш тавсия қилинди

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси хабар қилишича, Бали оролида Агунг вулқони отилиши муносабати билан юқори даражадаги хавф эълон қилинган

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон фуқароларига вулқон уйғониши сабабли Индонезияга вақтинча сафар қилмасликни тавсия қилмоқда.

Вулқон отилиши - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Индонезияда вулқон отилишидан сўнг 13 сайёҳ бедарак йўқолди

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси хабар қилишича, Бали оролида Агунг вулқони отилиши муносабати билан юқори даражадаги хавф эълон қилинган. Уч марта 4 минг метргача баландликка кул отилиши қайд этилган.

Айни пайтда 22та қишлоқ жойлашган ва 100 мингга яқин аҳоли яшовчи 12 километрга яқин майдон эвакуация ҳудуди деб эълон қилинган.

Вулқон отилиши сабабли Денпасар шаҳридаги халқаро аэропорт фаолияти тўхтатилган ва 445та халқаро парвоз бекор қилинган.

"Ўзбекистон фуқароларига ҳамда Индонезияга саёҳатни режалаштирган туристик компанияларга мавжуд нохуш вазиятни ҳисобга олишларини тавсия қиламиз", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала