Сиёсат

"Кўзимиз учиб тургани йўқ": қирғизистонликларнинг Қурмонбек Боқиевга жавоби

© Sputnik / Владимир Пирогов / Фотобанкка ўтишВынесение приговора депутатам фракции "Ата-Журт" в Киргизии
Вынесение приговора депутатам фракции Ата-Журт в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Илгарироқ Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Боқиев вақти-соати келиб, мамлакатга қайтишини маълум қилган эди

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Собиқ президент Қурмонбек Боқиевнинг қайтиш ҳақидаги гаплари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин норозилигини келтириб чиқарди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.

Пресс-конференция президента Киргизии Курманбека Бакиева в родовом доме в поселке Тейит - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Қурмонбек Боқиев Қирғизистонга қайтмоқчи
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурмонбек Боқиев "Хабар" телеканалига берган интервьюсида 2010 йил воқеаларига изоҳ берган ва мамлакатга қайтиш нияти борлигини маълум қилган. Интервьюдан парчалар фильм анонси вақтида намойиш этилган.

Эгнимда нима бўлса, ўшанда чиқиб кетганман. Билмадим, эҳтимол, тарихий ёдгорлик сифатида бўлса керак, ички кийимларим, пайпоқ ва ҳатто шортикларимгача олиб чиқиб кетишган. Коса-товоқлар ҳақида-ку гапирмасам ҳам бўлади. Ишончим комил, вақти келиб ватанимга қайтаман", — деган қочқин президент фильмда.

Спутник Қирғизистон нашри Боқиевнинг ушбу гапларига жавобан ижтимоий тармоқларда билдирилган изоҳларни келтириб ўтган, деб ёзади нашр.

Қирғизистонлик Мээрим Асанова бу нимадан дараклигини тушунолмаган.

"Бу нимаси? Куни кеча Қирғизистон президентини Наврўзга Қозоғистонга таклиф этишаётгани ҳақида хабар беришган эди. Бугун кутилмаганда — Боқиев иштирокида 2010 йилдаги инқилоб тўғрисида интервью…", — деб ёзган Асанова.

"Марҳамат қилсинлар, ҳашаматли дор сизга мунтазир", — деб фикр билдирган Владимир Коротовских.Х… ему с маслом. И пусть даже не мечтает. Х… ему с маслом. И пусть даже не мечтает. https://t.co/GsfJBOvT1T

​​"Сенга ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ!" — деб ёзган Марс Тулебердиев.

Қурмонбек Боқиев ҳукумат тепасига 2005 йилдаги "лола" инқилобидан кейин келган. 2010 йил у "тахтдан ағдарилгач", Беларуссия давлати Боқиевга сиёсий бошпана беради.

2010 йил 7 апрел куни Боқиев бошқарувига қарши митингга чиққан одамлар отиб ташланган. Қирғизистон Олий суди Боқиевни сиртдан умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилган, аммо унинг ёшини инобатга олиб, жазо муддати 30 йиллик қамоққа алмаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала