Ҳодисалар

Уч рецедивист қочиб кетган руҳий касалхона раҳбарияти жазоланади

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник правоохранительных органов
Сотрудник правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкент шаҳридаги руҳий касалликлар интенсив кузатиш шифохонасидан 3 нафар шахс қочиб кетиш ҳолати бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ўтказилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 3 нафар бемор қочган Тошкент шаҳридаги руҳий касалликлар интенсив кузатиш шифохонаси раҳбарияти устидан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Задержание подозреваемых в подготовке терактов в Москве и Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Руҳий хасталиклар клиникасидан қочганларнинг икки нафари қўлга олинди

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетган. Қочган беморлар: Шерқул Омонов (Жиноят кодексининг 169-моддаси ўғрилик), Маъруф Рашидов (104-модда қасддан баданга оғир тан жароҳат етказиш), Ахрор Хамроев (273-модда гиёҳванд моддаларни кўп миқдорда ноқонуний равишда сотиш) жиноятларини содир этган.

"Руҳий касалликлар шифохонаси раҳбариятига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси мансабга совуққонлик билан қараш бўйича жиноий иш қўзғатилди. Қочган беморларнинг руҳий ҳолати қайта экспертиза ўтказилмоқда. Экспертиза натижалари беморларни келгуси сақлаш муддатларига аниқлик киритади, ёки уларнинг муддатлари оширилади. Шунингдек, муассаса фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилади", — деди Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Тезкор қидирув ҳаракатлар натижасида 20 ноябрь куни икки нафар шахс М.Рашидов, А.Хамроев қўлга олинди. 21 ноябрь куни соат тахминан 15-00ларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Чилонзор туманида жойлашган "Абу Сахий" бозори ҳудудида шифохонадан қочган учинчи шахс Омонов Шерқул Сафарович қўлга олинди. Ушлаш жараёнида, у ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар органлари ходимига қуролли фаол қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳат етказди.

Янгиликлар лентаси
0