Дунёда

Россия АҚШни Марказий Осиёдан сиқиб чиқармоқда - Европарламент баёноти

© Official U.S. Navy PageВоеннослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг Марказий Осиёда таъсири сустлашгани бир жиҳатдан Афғонистондаги операциялар кўлами пасайганлиги билан боғлиқ. Лекин асосий сабаб минтақанинг Россия таъсирига қайтганлигидир, дейилади Европарламент баёнотида

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Вашингтон Россия таъсири кучайганлиги туфайли Марказий Осиёда ўз позицияларини йўқотмоқда. Бу ҳақда Европарламент баёнотига таянган ҳолда RT хабар берди, деб ёзган РИА Новости.

Дунёда
Пентагон Афғонистон, Сурия ва Ироқда қанча америка аскари борлигини айтди
"АҚШнинг Марказий Осиёда таъсири сустлашганини бир жиҳатдан Афғонистондаги операциялар кўлами пасайганлиги билан боғлаш мумкин. Лекин асосий сабаб минтақанинг Россия таъсирига қайтганлигидир. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Россиянинг ҳарбий иттифоқдошлари саналади. Айнан Россия, 2014 йилда, Қирғизистонни АҚШ билан "Манас" авиабазаси бўйича битимни узайтирмасликка кўндирган эди", — дейилган ҳисоботда.

Ҳужжатда, шунингдек, АҚШ Россия орқали Афғонистонга қурол-яроғ транспортировка қилиш имкониятидан маҳрум бўлганлиги ҳам эслатиб ўтилган. 2015 йил Россия Бош вазири Дмитрий Медведев АҚШга 2008 йилдан буён қурол-яроғ ва аслаҳаларни транспортировка қилиш имкониятини бериб келаётган Шимолий тармоқ бўйича транзитни ёпган эди.

Бундан ташқари, Европарламент, Вашингтон Марказий Осиё мамлакатларида савдо даражаси бўйича ҳам Москвадан анча ортда қолаётганини қайд этган. 2016 йилда АҚШнинг минтақа мамлакатлари билан амалга оширган савдо ҳажми 2,4%ни ташкил қилган бўлса, Россиянинг бу бозордаги улуши 18% даражасида сақланиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала