Жамият

Сайфулло Соипов айбловни тан олмади

© AP Photo / Craig RuttleA photo of Sayfullo Saipov is displayed at a news conference at One Police Plaza Wednesday, Nov. 1, 2017, in New York. Saipov is accused of driving a truck on a bike path that killed several and injured others Tuesday near One World Trade Center.
A photo of Sayfullo Saipov is displayed at a news conference at One Police Plaza Wednesday, Nov. 1, 2017, in New York. Saipov is accused of driving a truck on a bike path that killed several and injured others Tuesday near One World Trade Center. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ жамоатчилиги Сайфулло Соипов амалга оширган терактга 2001 йил 11 сентябрдан кейин амалга оширилган энг мудҳиш теракт деб баҳо бермоқда.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Нью-Йиорк шаҳар  судида 28 ноябр куни бўлиб ўтган мажлисда Сайфулло Соипов ўзига қўйилган айбловларни тан олмади, деб хабар қилмоқда The New York Times нашри.

Манхэттэн федерал суди Сайфулло Соиповга ЖКнинг 8та  бўлими бўйича айб қўйган. Улар орасида 8 кишининг ўлими, 12 кишини ҳаётига тажовуз қилиш, террорчиликни моддий қўллаб-қувватлаш ва транспорт воситасини йўқ қилиш каби бўлимлар бор.

Флаг США на фоне города - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Грин-карта ҳақидаги "Американча орзу"ни террорчи Соипов пикапда босиб ўтди

Судда берилган кўрсатмаларга кўра, террочилик амалга ошириш вақти Соипов “Оллоҳу Акбар” деб бақирган ва унинг автомобилида араб тилида ёзилган, ИДга содиқлиги ҳақида хатлар топилган. Ундан ташқари Соиповнинг телефонида “Исломий давлат” жангариларининг 1000 дан ортиқ видео ва фото суратлари, порловчи мослама яратиш бўйича қўлланмалар топилган.

Эслатиб ўтамиз, террорчилик амалга оширилган кунининг эртасига Соипов “қилган ишидан мамнун эканлигини” айтган ва касалхона палатасига ИД байроғини осиб қўйишни сўраган эди.

Мақолада айтилишига кўра, суд мажлисига 29 ёшли террорчи Соипов яшил-кулранг шим ва кўк кўйлакда ўз оёғи билан келган. 1 ноябрда бўлиб ўтган, суднинг биринчи мажлисига Соипов, яралангани туфайли, ногиронлар аравачасида келган эди.

Полицейские на месте наеда грузовика на велосипедистов в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Соипов иши" "ўзбек иши" эмас - Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази

Соиповнинг адвокати Дэвид Паттон Нью Йоркда бош жамоат ҳимоячиси ҳисобланади. Шунингдек, судда Соипов учун ўзбек тилида таржимон ҳам бор эди, дейилган хабарда.

Нью Йорк федерал прокурори Соипов учун ўлим жазоси сўрамоқда. Ушбу жазо Нью Йоркда камдан-кам  ҳолларда қўлланилади. Сўнгги бор Манхэттенда ўлим жазоси наркотиклар туфайли икки кишини ўлдирган Халид Барнс учун 2009 йилда сўралган эди. Охир оқибат унга бир умрлик қамоқ жазоси берилди. Ундан олдин 2007 йилда Бруклинда полициячини ўлдирган  Ронелла Уилсон учун ҳам ўлим жазоси сўралган эди. 2013 йилда унга ҳам бир умрлик қамоқ жазоси белгиланди.

АҚШда террорчилик билан боғлик ўлим жазоси 2015 йилда Бостонлик террорчи Жохар Царнаев учун сўралган эди. Ўшанда прокурор талаби қондирилиб Царнаевга ўлим жазоси берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала