Жамият

Элёр Ғаниев Ўзбекистон ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди

© Sputnik / Людмила ПрибыльскаяМинистр внешней торговли Узбекистана Эльер Ганиев
Министр внешней торговли Узбекистана Эльер Ганиев - Sputnik Ўзбекистон
Муассаса вакили хабарига кўра, Элёр Маждович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинган.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев лавозимидан озод этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарорига биноан, вазирликнинг янги раҳбари этиб Жамшид Хўжаев тайинланган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев ҳукуматни "ёшартирмоқчи": қатор раҳбарлар ишдан олинади
Бундан олдин Хўжаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси биринчи ўринбосари ҳамда Давлат бюджетини тўлдириш инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Ташқи савдо вазирлиги вакили хабарига кўра, Элёр Маждович Президент девонига ишга ўтиш муносабати билан лавозимидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Элёр Маджидович 1960 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1997 йилдан буён Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий ва Савдо алоқалари соҳаси   раҳбари вазифасида ишлаб келган. 2005-2006 ва 2010-2012 йилларда Ташқи ишлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган. Мутахассислиги бўйича инженер-геолог. Оилали уч боласи бор.

Элёр Ғаниев Ўзбекистон волейбол Федерацияси президенти.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала