Жамият

Андижонда газ қудуғи топилди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишНа территории газоперерабатывающего завода
На территории газоперерабатывающего завода - Sputnik Ўзбекистон
Айни дамда топилма хусусиятлари мутахасисслар томонидан текширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Андижон вилояти Булоқбоши тумани Учтепа қишлоғида газ қудуғи топилгани рост —деб тасдиқлади “Андижоннефт” ходими Sputnik мухбирига.

Ходим айтишига қараганда,  айни дамда топилма хусусиятлари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда, уни газ кони – деб эълон қилишга  ҳали эрта.

“Янги топилган газ қудуғини газ кони деб эълон қилишга ҳали эрта. Унинг ёнидан яна 2-3 та қудуқдан газ топилса, кейин бз уни газ кони деб эълон қиламиз”, — деди “Андижоннефт” ходими.

Шунингдек, нефт компанияси ходими айтишига қараганда, қудуқнинг чуқурлиги, чиқаётган газ миқдори ва босими каби маълумотлар  давлат сири тоифасидаги маълумот бўлгани туфайли, уларни эълон қилиш мумкин эмас.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала