Жамият

Статистика қўмитаси янада ишончли маълумотлар бера бошлайди

© Международный Пресс-клубКонференция в МЕждународном Пресс-клубе: Либерализация экономики...
Конференция в МЕждународном Пресс-клубе: Либерализация экономики... - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган анжуманда Давлат Статистика қўмитаси вакиллари соҳада олиб борилаётган муҳим ўзгаришлар ҳақида хабар беришди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Бугун Халқаро Пресс-клубда “Иқтисодиётни либераллаштириш: иқтисодий ўсиш ва инфляция жараёни” мавзусида навбатдаги анжумани бўлиб ўтди.

Унда Давлат статистика қўмитаси Раиснинг биринчи ўринбосари Боҳодир Мирусманов ва яна ушбу муассасанинг яна бир қатор раҳбарлари иштирок этишди.

Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Марказий банк валюта бозори тез орада либерализация қилинишини билдирди

Давлат Статистика қўмитаси вакиллари ўзлари олдидан турган асосий мақсадлар қаторида қуйидагиларни санаб ўтишди:

ижтимоий-иқтисодий жараёнларни кенгроқ қамраб олиш;

статистик кузатувлар тизимини халқаро амалиётга мослаштириш;

статистик ахборотларни максимал даражада очиқ-ойдинлигини таъминлаш;

республика кўрсаткичларини халқаро статистик тўпламларда чоп этиш;

халқаро статистик ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш;

статистика ҳисоботларини тайёрлашда хўжалик субъектларига кўмаклашиш;

маълумотлар билан ишлаш жараёнида автоматлаштириш даражасини чуқурлаштириш;

статистик маълумотларнинг ягона банкини шакллантириш;

Конвертдаги валюта - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Статистика қўмитаси коррупция бўйича кузатув ўтказмоқда

статистика органларининг таҳлилий имкониятларини мустаҳкамлаш;

Ундан ташқари, Давлат Статистика қўмитаси халқаро рейтингларда холис ва тўғри баҳоланишини таъминлаш мақсадида, халқаро ташкилотларнинг 18 та саволномаси доимий равишда тўлдирилиб келинаётганини хабар қилди.

Хусусан, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК), Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотларга статистик маълумотлар соҳасида ҳамкорлик амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб, Давлат статистика қўмитасининг Интернет тармоғидаги янгиланган веб-сайти ишга туширилганлиги ва унда кўплаб статистик маълумотлар, таҳлилий маълумотлар жойлаштирилгани ҳақида хабар берилди.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Валюта ислоҳоти Ўзбекистон иқтисодиётининг юксалишига олиб келади - ХВФ

Ундан ташқари, Халқаро валюта фондининг кенгайтирилган маълумотлар тарқатиш тизими (ХВФ к-МТУТ)га уланиш жараёни жадаллик билан амалга оширилаётгани ҳам айтиб ўтилди. Шунингдек, расмий веб-сайтида “ХВФ к-МТУТ” саҳифаси очилди ва унда Йиғма маълумотлар миллий саҳифаси, Йиғма маълумотлар жадваллари, метамаълумотлар ва маълумотларни эълон қилиш тақвимлари, ХВФ мутахассислари билан ҳамкорликда, жойлаштириб борилмоқда.

Керакли маълумотларни ўз вақтида жамлаш ва эълон қилинишини йўлга қўйиш учун, Ҳукумат томонидан алоҳида Назорат режаси, Идоралараро ишчи гуруҳи ташкил қилинди ва улар 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишга тушади.

 

Янгиликлар лентаси
0