Жамият

Пахта ревизияси: Мирзиёев "оқ олтин"ни кимга ишониб топширди

© Sputnik / Валерий Шустов / Медиабанкка ўтишУборка хлопка
Уборка хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон пахтачилик тармоғи учун масъул бўлган ягона ташкилот – "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон президенти пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни тасдиқлади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Веточки хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ставрополь пахта етиштиришда Ўзбекистон тажрибасини ўзлаштиради

Қарорга мувофиқ "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзпахтаэкспорт" акциядорлик жамиятларини бирлаштириш, шунингдек, "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини тугатиш асосида пахтачилик тармоғи учун масъул бўлган ягона ташкилот — "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ташкил этилди.

Ёғ-мой тармоғини ривожлантиришнинг мақбул йўлларини белгилаб олиш мақсадида "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамияти ушбу тизимдан ажратиб чиқарилди.

Янги ташкил қилинган "Ўзпахтасаноат" АЖга қайта ташкил этилган компанияларнинг мол-мулклари, уларнинг давлат улушлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан бирга ўтказилди. "Ўзпахтасаноат" АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг миқдори ва штатлар сони оптималлаштирилди, шу билан бирга мавжуд ресурслардан янада оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча таклифлар тайёрланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" пахта толасини сертификатлаш марказининг "Ўзстандарт" агентлиги тузилмасига ўтказилганлиги бошқа муҳим ўзгаришлардан бўлди.

Хлопкозаготовительный пункт в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқандлик фермерлар: пахта режасини бажариш мусобақа, шон-шуҳрат эмас
Ҳозирги кунга қадар 1,2 минг нафардан ортиқ ходими бўлган "Сифат" маркази ва 1,5 минг нафар ходимга эга "Ўзстандарт" агентлиги ўзаро ўхшаш фаолиятни ташкилий бўйсунувсиз, мустақил равишда амалга ошириб келган. Стандартлаштириш соҳасида такрорийликнинг бартараф этилиши пахта толаси, пахта линти ва техник чигит каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш нормативлари ва талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлайди.

Пахтачилик тармоғида молия интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармасига пахта тозалаш корхоналарида ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг ҳаққонийлиги устидан назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0