Иқтисод

Тошкент аэропорти Duty Free дўконида товарлар миллий валютада сотилиши жорий этилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишЗона беспошлинной торговли Duty free Winston
Зона беспошлинной торговли Duty free Winston - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда дўкондаги маҳсулотларнинг нархи доллар ва евро валюталарида ёзилган. Лекин харидорлар миллий валютада тўламоқчи бўлишса, нархлар Марказий банк курси бўйича ҳисоблаб берилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Энди Тошкент халқаро аэропортида фаолият кўрсатувчи барча Duty Free дўконларида маҳсулотларни миллий валютада сотиб олиш мумкин, деб хабар қилди NUZ.UZ нашри.

В ташкентском международном аэропорту имени Ислама Каримова приземлился самолет первого рейса Кабул-Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент аэропортига Қобулдан биринчи рейс келиб қўнди

Бугунги кунда дўкондаги маҳсулотларнинг нархи доллар ва евро валюталарида ёзилган. Лекин харидорлар маҳсулотлар миллий валютада тўлашмоқчи бўлса, нархлар Марказий банк курси бўйича ҳисоблаб берилиши мумкин.

Duty Free дўконларидан тўловларни амалга ошириш мумкин бўлган валюталар рўйхати ўтган ҳафтада кенгайтирилди. Бу Тошкент аэропортида йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий қилинди.

Кўплаб дунё мамлакатлари халқаро аэропортларида божсиз савдо дўконларида маҳсулотлар давлат миллий валютада сотилади. Бундан аввал Тошкент аэропортида жойлашган Duty Free дўконларида маҳсулотлар фақат доллар ва еврога сотиб олиш мумкин эди.

Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Uzbekistan airways Таиланд ва Малайзияга қўшимча қатновларни киритди
Бугунги кунда Тошкент халқаро аэропортида 4 та Duty Free дўконлари иш фаолият кўрсатмоқда. Уларда турли хилдаги алкогол ичимликлар, тамаки, парфюмерия, пардоз-андоз маҳсулотлари, ўйинчоқлар, шоколад ҳамда миллий эсдалик совғалар сотилади.

Duty Free божсиз савдо дўконларида мамлакат ташқарисига олиб чиқиб кетиладиган маҳсулотлар сотилади. Уларнинг қийматига айрим божхона тўловлари, акциз, шунингдек қўшилган қиймат солиқларининг қиймати ҳисобга олинмаган. Ушбу турдаги дўконлар асосан давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида (аэропорт, вокзал) ташкил қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала