Ҳодисалар

Тошкентда икки нафар гей қўлга олинди

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши жараёнида қўлга олинган икки шахс ўзаро жинсий алоқада бўлишгани аниқланган, иккиси ҳам "бесоқолбозлик" моддаси бўйича уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Тошкентда икки нафар бесоқолбоз қўлга олинди, деб хабар қилди UzNews.uz нашри Юнусобод тумани ИИББ матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Милиция бир йигитни гей деб калтаклаганликда гумон қилинганларни қўлга олди
Хабарда айтилишича, 1994 йил ва 1983 йил бўлган бу икки шахс 3 сентябр куни танишиб, бирга яшай бошлашган.

Тергов тадбирлари давомида эркаклар Тошкент шаҳридаги Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган квартирада жинсий яқинлик қилишгани аниқланган. Квартира эркаклардан бири томонидан ижарага олинган бўлган.

Суд-тиббий экспертизаси икки эркак ўртасида жинсий яқинлик бўлганини аниқлади, дейилган хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 20 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 120(Бесоқолбозлик)-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмасдан жинсий эҳтиёжини қондириши — 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала