Спорт

"Оқ бўрилар" сардори: Ўзбекистон термасига қайси мураббий мос келади

Қирқ йиллик стажга эга футбол мухлиси, Sputnik колумнисти Олег Дмитриев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббийликка номзодлар ҳақида фикр юритади.

Хорижлик мураббий. Совет футболига қўллаб бўлмайдиган тушунча эди бу. Лекин оддий ишқибоз ватандоши бўлган мутахассис хорижда муваффақиятга эришса бундан фахрланарди. Бунга энг ёрқин мисол — Валерий Козьмич Непомнящий, Ашхободнинг "Колхозчи" жамоаси собиқ мураббийи. 1990 йилда у Африка жамоаси билан жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб борганди. Ўша бахтли жамоа Камерун термаси эди.

Бугунги кунда айнан Валерий Непомнящий Ўзбекистон термасини бошқарган охирги хорижлик мураббий ҳисобланади. У 2006 йилда терма жамоа билан 6та учрашувда майдонга тушиб, бор-йўғи битта ўйинда мағлубиятга учраганди. Ўшанда "оқ бўрилар" Осиё Кубоги-2007нинг финал босқичига чиқишганди.

Футбольные мячи - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
ЎФФ: ҳозирча мураббийликка бизнинг талабларимизга жавоб берадиган номзод чиқмади

Ўшандан буён маҳаллий мутахассислар сезиларли натижага эриша олишмаяпти. Фақатгина Осиё чемпионатларидан бирида жамоанинг тўртинчи ўринни эгаллагани сал кўнгилга таскин беради.

Шу боис мен хорижлик мураббий излаш фикрини мантиқан тўғри деб ҳисоблайман. Жамоани ким юқорига олиб чиқиши мумкин? "Оқ бўрилар сардори" бўлишга мен қуйидагиларни фаворит деб ҳисоблайман.

Берт ван Марвейк. Дарвоқе, Россия термаси ҳам хорижлик мураббийни айнан голландлар орасидан қидирган ва бу бор-йўғи икки йил ичида ўз мевасини берганди. Хиддинк россиялик футболчиларни мунтазам ҳаракат қилишга мажбур қилди – бу Россия термасига "Гус Ивановичнинг қабиладошлари"ни Евро-2008 чорак финалида енгишга ва бронзани қўлга киритишига ёрдам берди. Ван Марвейк Нидерландия терма жамоасида Хиддинк каби йўл тутиш ҳисобига муваффақиятга эришди: юқори тезлик, майдонннинг ҳамма ерида бир-бирини қўллаб-қувватлаш, қатъий интизом – мана шулар ҳисобига "лоларанглилар" 2010 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритишди.

Сборная Узбекистана по футболу проиграла сборной Китая со счетом 0:1 - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди

Голландиялик мутахассис ўзининг нималарга қодирлигини орадан етти йил ўтганидан кейин яна бир бор исботлади. У Саудия Арабистони термасини 2018 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Бу сафар ҳам майдонда бутун учрашув давомида доимий ҳаракат эвазига. Мана шу хислат Ўзбекистон терма жамоасида ишлашга жуда қўл келади. "Бўрилар"га айнан ҳаракат етишмайди. Албатта, шуни ҳам унутмаслик лозимки, ван Марвейк жудаям талабчан ва ҳеч қандай муросага бормайди.

Бернд Шторк. Собиқ совет футболи билан таниш мураббий. У Қозоғистон термасини бошқарган. Футболчилар тайёрлаш тизимининг барча плюс ва минусларини яхши билади. Ван Марвейкдан фарқли ўлароқ, Шторк – кескин ва прагматик футбол тарафдори. Айнан мана шу услуб венгерларга нафақат Евро-2016га чиқишига, балки муносиб иштирок этишларига асос бўлган. Германиялик мураббийнинг тактик услубларисиз рортугалияликлар билан 3:3 ҳисобидаги дуранг (ўшанда португаллар Европа чемпиони бўлишган), нимчорак финалга чиқиш осон эмасди. Ўзбекистон термасига мана шу нарса ҳам етишмайди.

Дан Петреску. 1990-йиллардаги Руминия термасининг афсонаси. Краснодарнинг "Кубань" ва Москванинг "Динамо"сида сермаҳсул фаолият олиб борган. Оддий жамоаларни қандай бошқаришни ва улар учун узоқ муддатли стратегия яратишни жуда яхши билади.

Федерация футбола Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Терма жамоа бош мураббийлигига кимлар билан музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди

Мен учун мана шу мутахассислар Ўзбекистонда ишлаш учун энг муносиб номзодлардир. Славен Билич ва Славолюб Муслинларнинг эришган натижалари эса афсуски, ўтмишда қолиб кетган. Ўзбекистон Футбол федерацияси бош мураббийни навбатдаги саралаш босқичига эмас, анча узоқроқ муддатга танлашига ишонгим келади.

Илгарироқ Ўзбекистон Футбол федерацияси мамлакат миллий терма жамоасига бош мураббий жалб этиш бўйича бир неча хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб бораётганлигини маълум қилганди.

Улар қаторида руминиялик Дан Петреску, сербиялик Славолюб Муслин, черногориялик Миодраг Радулович, италиялик Анжелио Алессио, германиялик Бернд Шторк, хорватиялик Бранко Иванкович, хорватиялик Славен Билич, италиялик Вальтер Маццари, голландиялик Берт ван Марвейк бор.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала